Уйингизга ҳозир.Тўлов — кейин.
Техника, мебел ва тилла — паспорт ва карта билан, 12 ойгача бўлиб тўлайсиз.

- 12 ойгача муддатли тўлов
- Бепул етказиш ва ўрнатиш — Андижон вилояти
- 4 та филиал, 7000+ маҳсулот
Дўкондан уйингизгача — уч қадам

Танлайсиз
Дўконда ёки телефон орқали
Паспорт ва карта
Кафил ва маълумотнома керак эмас
Уйингизга олиб борамиз
Андижон вилоятида етказиш ва ўрнатиш бепул
Бугун маҳсулот уйда.
Тўлов эса 12 ойга бўлинади.
- Бугун
- 1-ой
- 2-ой
- 3-ой
- 4-ой
- 5-ой
- 6-ой
- 7-ой
- 8-ой
- 9-ой
- 10-ой
- 11-ой
- 12-ой
Уйга нима керак бўлса

ТехникаМузлатгич, кир ювиш машинаси, ошхона техникаси
МебелЁтоқхонадан ошхонагача
ТиллаСовчилик, тўй ва муҳим кунлар учун
СкутерБугун миниб кетасиз
3D моделлар муаллифлари
- Френч Доор Рефригератор - Стаинлесс — Смокаҳонтас, CC БЙ 4.0
- Софа 03 — Фран Cалвенте, CC0
- Тҳе Ринг: 1 cарат — Эван, CC БЙ 4.0
- Мото Веспа — моҳамед оуартасси, CC БЙ 4.0
4 та дўкон — Андижон вилоятида

Ҳақиқий дўкон, ҳақиқий мижозлар
Мижозлар лавҳалари — расмий Телеграм каналидан @hamkorsavdouz
Мижозларимиз фикри биз учун муҳим
Яна бир мижозимиз о‘з танловидан мамнун
Яна бир мижозимизнинг хонадонига сифатли мебелларимиз етиб борди
Мижозларимиз ўзларини фикралари билан бўлишдилар
Келиб харид қилган мижозларимизнинг фикрларини кўришингиз мумкин
Ғолиб бўлган барча мижозларимизни табриклаймиз!
Кондитсионер ғолиби
Дийдор Радиосида ўтказилаётган ўйинда ғолиб бўлган иштирокчиларга Ҳамкор Савдо орқа
Кечаги жонли эфир видеоси
Совға ғолиби аниқландими
Биз ҳақимизда батафсил
HAMKOR SAVDO — Андижон вилоятидаги савдо дўконлари тармоғи. Шаҳрихон, Асака ва Андижонда жами 4 та филиал ишлайди, уларда уч йўналиш бирлашган: тилла, техника ва мебел.
Номимиз бежиз эмас. Катта харидлар — совчилик, кўчиш, уй жиҳозлаш — бир кунда ҳал бўлмайди. Шунинг учун биз сотувчи эмас, оилангизнинг ҳамкори бўлишга ҳаракат қиламиз: маҳсулотни бугун олиб кетасиз, тўловни эса 12 ойгача бўлиб тўлайсиз.
Андижон вилоятида харидингизни бепул етказиб берамиз ва бепул ўрнатиб берамиз — яъни дўкондан чиққанингиздан кейин ҳам ёлғиз қолмайсиз. Бошқа вилоятларга ҳам етказамиз.
Ариза қолдиринг
Сизга ўзимиз қўнгъироқ қиламиз
Қўнгъироқ қилишга вақтингиз йўқми? Исм ва телефон рақамингизни қолдиринг — мутахассисимиз ўзи боғланади ва саволларингизга жавоб беради.
Ёки ҳозироқ қўнгъироқ қилинг:
+998 33 342 08 80Савол-жавоб
Кўп сўраладиган саволлар
Муддатли тўлов қандай ишлайди?
Маҳсулотни бугун олиб кетасиз, пулини 12 ойгача ойларга бўлиб тўлайсиз. Паспорт ва пластик карта билан филиалда жойида расмийлаштирамиз. Ойлик тўлов маҳсулот нархи ва танланган муддатга қараб ҳисобланади.
Муддатли тўлов учун қандай ҳужжатлар керак?
Паспорт ва пластик картанинг ўзи кифоя — кафил ҳам, маълумотнома ҳам керак эмас.
Неча ойгача муддатли тўловга олса бўлади?
12 ойгача. Ойлик тўлов миқдори маҳсулот нархи ва танланган муддатга қараб ҳисобланади — аниқ шартларни қўнгъироқда айтамиз.
Етказиб бериш ва ўрнатиш бепулми?
Андижон вилоятида етказиш ва ўрнатиш бепул. Бошқа вилоятларга ҳам етказиб берамиз — шартларини қўнгъироқда айтамиз.
Қайси шаҳарларда филиал мавжуд?
Шаҳрихонда (2 та филиал), Асакада ва Андижонда. Ҳар бир филиалнинг манзили, телефони ва иш вақти "Филиаллар" бўлимида.
Маҳсулотни қандай танлаш мумкин?
Энг яқин филиалга келиб, маҳсулотни кўриб танлайсиз. Келишга вақтингиз бўлмаса, ариза қолдиринг ёки қўнгъироқ қилинг — мутахассисимиз телефон орқали танлашга ёрдам беради.
Дўконингизда йўқ маҳсулотни муддатли тўловга олсам бўладими?
Ҳа. Бошқа жойда кўрган маҳсулотингизнинг номи ва нархини айтинг — уни ҳам муддатли тўловга расмийлаштириб берамиз.
Филиалга келмасдан харид қилсам бўладими?
Ҳа. Ариза қолдиринг ёки қўнгъироқ қилинг — маҳсулотни телефон орқали танлаб, расмийлаштирасиз ва етказиб берамиз.






